Назария ва амалиёт уйғунлиги таъминланади
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти прокуратураси ва Термиз давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум доирасида университетнинг юридик йўналишида таҳсил олаётган талабалар амалиётларни прокуратура органларида ўташи, соҳанинг малакали ходимларидан иш ўрганиши мумкин.
— Бош прокурор фармойиши ижроси юзасидан ўрнатилаётган ҳамкорлик келажакда прокуратура органларида малакали юридик кадрларни тайёрлашга қаратилган, — дейди Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Парвиз Ҳидоятов. — Энди талабаларнинг назарий билимлари бевосита амалиёт билан боғланади.
Тадбир доирасида талабгор талабалар орасидан танлаб олинган 17 нафар “Бўлажак прокурорлар клуби” аъзосига махсус аъзолик белгилари тантанали топширилди.
— Биз, талабалар учун янада кенгроқ имкониятлар эшиги очилмоқда, — дейди Термиз давлат университети юридик факультети талабаси Фарангиз Боймуродова. — Энди назарий билимларимизни бевосита амалиётда мустаҳкамлаймиз. Бу эса соҳанинг етук мутахассиси бўлишимизга мустаҳкам замин бўлади.
Ушбу тажриба юртимиз ҳудудларида иккинчиси бўлиб, шу вақтгача фақатгина Тошкент давлат юридик университетида йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг