“Назария — амалиёт — тажриба уйғунлиги”: курсантлар судда судьялик қилди

00:23 29 Апрель 2025 Жамият
79 0

Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари ва божхона ҳуқуқи таълим йўналишида билим олаётган тингловчилар иштирокида “Назария — амалиёт — тажриба уйғунлиги” тамойили асосида амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Божхона қўмитаси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу семинар давомида институтнинг юриспруденция йўналиши бўйича 3-босқич курсантлари томонидан иқтисодий иш бўйича “имитатив суд мажлиси” ташкил этилди. Унда курсантлар ўқув жараёнида олган назарий билимларини амалиётда қўллаш имконига эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?