«Навоийуран»да ишлаб чиқариш уч бараварга оширилади

12:38 23 Май 2024 Иқтисодиёт
308 0

Фото: "Халқ сўзи"

Темур ЭШБОЕВ/ «Халқ сўзи». Навоий вилоятининг Зафаробод қўрғонида «Навоийуран» давлат корхонаси меҳнаткашлари, фахрийлар, халқаро ҳамкорлар ҳамда соҳа фидойилари Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни касб байрами нишонлашди.

Тантанали тадбирда касб байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг «Навоийуран» давлат корхонаси меҳнат жамоасига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Табрикда мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутувчи ушбу корхонага давлатимиз раҳбари томонларидан юксак ишонч билдирилиб, стратегик ислоҳотларнинг янги босқичи бошланган бугунги кунда бутун халқимиз, жумладан, «Навоийуран» давлат корхонаси жамоаси олдида ҳам ғоят муҳим вазифалар турганлиги, хусусан, 2030 йилга қадар корхонада 550 миллион долларлик 11 та лойиҳани амалга ошириш орқали, уран захираларини 100 минг тоннага етказиш, ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириш кўзда тутилиши алоҳида таъкидланган.

Фото: "Халқ сўзи"

Тадбирда Республика тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари, «Навоийуран» давлат корхонаси Бош директори Жамол Файзуллаев тизимда меҳнат фаолиятини олиб бораётган кончи ва металлургларни ва барча соҳа ходимларини байрам билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни касб байрами муносабати билан 9 нафар соҳа илғорларига II ва III даражали «Кончилик шуҳрати» кўкрак нишони, 16 нафарига Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг «Фахрий ёрлиқ»ларини топширди.

Байрам шодиёналари Зафаробод қўрғонидаги ўйингоҳда тантанали концерт дастури билан давом этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер