«Навоийуран» ДК энг юқори халқаро кредит рейтингини қўлга киритди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 июлдаги «2022 — 2030 йилларда «Навоийуран» давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Навоийуран» давлат корхонаси ўзини жаҳон молия бозорларида замонавий ва барқарор компания сифатида танитиш, инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида изчил трансформация жараёнларини амалга оширмоқда.
Ўтган йили корхона томонидан минерал хом ашё базасининг ишлаб чиқариш ҳажми ва самарадорлигини ошириш, таннархини тушириш бўйича қилинган ишлар халқаро Fitch Ratings агентлиги томонидан муносиб баҳоланди. «Навоийуран» ДКга узоқ муддатли дефолт рейтинги (Long term issuer default rating) BB-, яккаланган кредит профили (Stand alone credit profile) BB- эканлигини белгилаб берди.
— Ушбу рейтинг «Навоийуран» ДК республикамиз йирик саноат давлат корхоналари ўртасида иккинчи ўринни эгаллаганини билдиради, — дейди корхона Бош директорининг стратегик ривожланиш ва трансформациялар бўйича биринчи ўринбосари Ҳасан Ҳайдаров. — Жаҳон инвесторлари учун муҳим баҳолаш манбаи бўлган Fitch Ratings ўз ҳисоботида корхонамиз томонидан олиб борилган геология-қидирув ишлари натижадорлиги ошгани, минерал хом ашё базаси ўсгани, ишлаб чиқариш харажатлари соҳадаги нуфузли уран ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларга нисбатан энг пастлиги, унинг трансформация жараёнлари муттасил давом эттираётганлигига алоҳида эътибор қаратди.
Эътироф этиш жоизки, Буюк Британиянинг SRK Consulting компанияси хулосасига кўра, корхона тасарруфидаги конлар уран захиралари Австралиянинг JORC стандартларига мувофиқ 115,6 минг тоннани ташкил этди.
Шу билан бирга, «Навоийуран» ДКнинг 2024 йил молиявий ҳисоботларига «Катта тўртлик» (BIG FOUR) сафига кирувчи Deloitte халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан яна «ижобий» аудиторлик хулосасини берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг