Навоийнинг қуёш панеллари

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги олтмиш йил ичида ер юзида аҳоли сони салкам олти бараварга ортиб, шу даврда электр станциялари қуввати 22 бараварга оширилган. Ушбу станцияларда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80 фоизи нефть, газ ва кўмир ҳиссасига тўғри келади. Инсоният эса бу табиий ресурсларнинг қарийб 75 фоизини ишлатиб бўлган. Бир сўз билан айтганда, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгроқ жорий этишни ҳаётнинг ўзи ҳам тақозо этмоқда.
Шу боис мамлакатимизда электр энергиясидан самарали фойдаланиб, унинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қуёш панеллари, шамол электр станцияларидан муқобил энергия манбалари сифатида фойдаланиш кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик лойиҳалари рағбатлантирилмоқда. Навоий вилоятидаги «SOLAR ENERGY NAVOIY» МЧЖ шулардан бири бўлиб, у ҳудуддаги қуёш панелларини ишлаб чиқарувчи энг йирик корхоналардан ҳисобланади.
— Мазкур лойиҳа вилоятимиз ишбилармон доираларининг Хитой давлатига сафари самараси ўлароқ амалга оширилмоқда, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Элбек Ғаффоров. — Қиймати 1 млн. АҚШ долларига тенг ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач, умумий 30 МБт қувватига тенг қуёш панеллари ишлаб чиқарилади.
Корхона ҳозирча ички бозоримизни қуёш панеллари билан таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб, 25 нафар маҳаллий ёшларнинг бандлигини таъминлаган. Тўлиқ қувватда ишга туширилгач, яна 40 та янги ишчи ўрни яратилиб, лойиҳа 5 йил ичида ўзини тўлиқ оқлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг