Навоийда юқори қувватли подстанция қурилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий шаҳрининг Ёшлик маҳалласи ҳудудида юқори кучланишга эга — қуввати 25 мегаватт бўлган икки трансформаторли “Ёшлик” подстанцияси янгидан қурилиб, ишлаб чиқаришга мослаштириш жараёнлари бошланди.
— Мазкур қувват яқин истиқболда Навоий шаҳрининг кенгайишини инобатга олган ҳолда, аҳолининг электр энергиясига нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида бунёд этилди, — дейди “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ Навоий ҳудудий филиали ишлаб чиқариш-техника бўлими бошлиғи Ҳусниддин Хўжаев. — У асосан Навоий шаҳрининг Ёшлик, Гулистон, Тараққиёт, Фаровон, Кармана туманининг Ўзбекистон маҳаллаларида электр энергияси таъминоти барқарорлигини сақлаб, “Янги Навоий” индустриал комплексининг электр электр энергиясига бўлган эҳтиёжини захираси билан қаноатлантиради.
Ушбу ҳудудларни электр таъминоти билан таъминлаш учун 4,3 км узунликда 110 кВ кучланишли ҳаво тармоғи тортилиб, қуввати 2 та 25000 кВА бўлган янги куч трансформатори ўрнатилди.
Навоийлик энергетиклар айни кунларда вилоятнинг Ғозғон шаҳрида бундан юқори қувватли подстанцияни ишга туширишга ҳозирлик кўришмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг