Навоийда салбий ҳолатлар содир этган 10 нафар ходим ички ишлар сафидан четлатилди
Навоий вилояти ИИБда Ички ишлар вазири ўринбосари раҳбарлигида танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақида Навоий вилояти ИИБ хабар берди.
Унда айтилишича, Навоий вилояти ИИБнинг барча шахсий таркиби билан ўтказилган йиғилишда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан турли кўринишдаги салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, хусусан коррупцион турдаги жиноятларни келтириб чиқарувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида ходимлар томонидан 93 та турли хилдаги салбий ҳолатлар содир этилган бўлиб, 10 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан четлатилган. Йиғилиш давомида ҳам салбий ҳаракатлари аниқланган 13 нафар ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг