Навоийда психотроп моддалар савдоси тўхтатиб қолинди

17:06 21 Январь 2026 Жамият
316 0

Кучли таъсир қилувчи воситалар савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Билдирилишича, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ч.У. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 19 қути ва 100 капсуладаги воситаларни фуқаро С.С.га 4 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахсдан яна 13 қути ва 100 капсула кучли таъсир қилувчи воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер