Навоийда прокурорлар шахмат ўйнашди. Ғолибга кубок берилди

10:07 02 Июнь 2021 Спорт
319 0

Республика Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш мақсадида Навоий вилояти прокуратураси ходимлари ўртасида вилоят шахмат федерацияси мураббийлари ҳакамлигида Шахмат бўйича «Соғ танда-соғлом ақл» шиори остида «Вилоят прокурори» кубоги ўтказилди.

Турнирда вилоят прокуратурасининг 30 нафар ходими ўзаро баҳс олиб бордилар. 7 тур натижаси бўйича вилоят прокуратураси катта нозири Лазизбек Арзиев 1-ўринни, вилоят прокуратураси бўлим прокурори Адҳам Ирисқулов 2-ўринни ва вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Тўлқин Кенжаев 3-ўринни эгаллади.

Тадбир якунида ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?