Навоийда «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди
Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабридаги қарорига кўра, ушбу мусобақада халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва девони ходимлари спортнинг футбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича уч босқичда беллашишади.
Мусобақанинг дастлабки — вилоят босқичида Навоий вилоятининг 8 туман, уч шаҳар ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари плей-офф тизимида ўзаро куч синашдилар.
— Мазкур беллашувлар мусобақанинг ҳудудий босқичи олдидан ўзига хос йиғин бўлди, — дейди халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари — Кенгаш котибияти мудири Жамолиддин Ҳамроев. — Боиси айнан шу мусобақада ҳар бир депутатнинг жисмоний ва руҳий имкониятлари синовдан ўтказилиб, чинакам жамоа шакллантирилади.
Таъкидлаш жоиз, ҳудудий босқичлар ғолиблари якунда Республика Олий Мажлиси Сенати раиси кубоги учун беллашишади. Мусобақа турли дастур ва қарашларга эга депутатларнинг бир жамоа бўлиб ғолиблик учун курашишлари билан бирга, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишлари ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича янада қатъий ҳаётий кўникмаларга эга бўлишлари учун ўзига хос имконият ҳамдир.
Мусобақанинг вилоят босқичи ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг