Навоийда мактабда синф хоналари етишмаслигидан норози бўлган аёллар йўлни тўсиб қўйди
Навоий вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «Хатирчида норози халқ бош кўтарди» номли видео юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, ўрганишлар давомида 2021 йил 1 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган 9 мактаб ёнида ота-оналар томонидан намойиш ўтказилган. Улар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олиб, тегишли мутасаддилар етиб келмагунга қадар машиналар ҳаракатини тўсиб қўйишганлиги маълум бўлди.
Шу куннинг ўзида ярим соат ичида воқеадан хабар топган туман ҳокими Ғ.Алиев ҳамда тегишли масъуллар ҳодиса жойига бориб, мурожаатларни ўрганган.
«11 нафар аёл ўз фарзандларини мактабга тайёрлов гуруҳларига ( 0 синфлар) қўйиш учун синф хоналари етишмаганлиги туфайли шундай қилишганини таъкидлашган.
Муаммолар жойида бартараф этилиб, синф хоналар ва ўқитувчилар ажратилиб, масала ижобий ҳал этилган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг