Навоийда истеъмолчилардан асоссиз олинган 200 млн сўм қайта ҳисобланади
Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида «Elkimyo-suvtaʼminot» МЧЖ томонидан истеъмолчилардан ичимлик суви ва канализация хизматлари учун ноқонуний равишда 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилгани аниқланган.
Тартибга кўра, табиий монополия субъектлари ўз хизматларига белгиланган тарифларнинг ўзгариши ҳақида камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтлари орқали аҳолига маълум қилиши лозим. Бироқ, мазкур корхона бунга риоя қилмаган.
Аниқланган қонунбузарликлар асосида Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан «Elkimyo-suvtaʼminot» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, унга нисбатан молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, истеъмолчилардан ортиқча ундирилган 200 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича кўрсатма берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг