Навоийда ҳамшира бош шифокор томонидан калтакландими?

16:32 26 Ноябрь 2024 Жамият
517 0

Иллюстратив фото

Темур ЭШБОЕВ/ “Халқ сўзи”. Турли манбаларда Навоий вилоят Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази бош шифокори қўл остида ишловчи 38 ёшли ҳамширани аёвсиз калтаклагани ёритилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилоят бошқармаси билан боғланиб, қуйидаги расмий муносабатни олдик.

“Фуқаро М.Н. Навоий вилояти Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказининг неврология бўлимида навбатчи ҳамшира лавозимида ишлаб келмоқда. Ҳолат юзасидан бошқарма масъул ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилиб, ходимлардан суриштирув ишлари амалга оширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказ директори томонидан шу куннинг ўзида Навоий шаҳар прокуратурасига М.Н. томонидан туҳмат қилинганлиги ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан шикоят аризаси берилган.

Шу кунга қадар М.Н «меҳнат таътили кам берилганлиги», «меҳнат таътилидан чақириб олинмаганлиги», «рағбатлантириш қўлланилмаганлиги», «беморлардан қон таҳлилларини олиш хизмат вазифаларига кирмаслиги», «қўшимча иш соатлари учун тўловлар амалга оширилмаганлиги» каби ҳолатлар юзасидан суд ва бошқа ваколатли органларга шикоятлар киритиб келган. Бироқ, ушбу шикоятларнинг бирортаси ўз тасдиғини топмаган”, дейилади расмий муносабатда.

Кўриниб турибдики, раҳбар ва ходим ўртасидаги келишмовчилик кўп вақтдан буён давом этиб келмоқда. Табиийки, унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан нуқта қўйилади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер