Навоий вилоятида Танзила Нарбаева раҳбарлигида миллий кенгашнинг сайёр мажлиси бўлиб ўтди
2025 йил 4 июнь куни Навоий вилоятининг Конимех туманида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоятда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари атрофлича таҳлил қилинди.
Мажлисда айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар сонининг ортиб бораётгани ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмаслиги муҳим муаммо сифатида кўрсатилди. Шу боис, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимликлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Аҳоли билан тизимли иш олиб бориш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва жиноятчиликнинг илдизига қарши курашиш борасида таклифлар билдирилди.
Рақамли таҳлилларга кўра, 2024 йилда вилоятда жами 4 120 та жиноят қайд этилган. Уларнинг 31,3 фоизи — 1 289 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар, 25 фоизи — 1 021 таси аниқлаш имконияти мавжуд жиноятлар, 44 фоизи — 1 810 таси эса ахборот технологияларига боғлиқ жиноят турларидир. Айниқса, коррупциявий жиноятлар соғлиқни сақлаш (4 та ўзлаштириш, 3 та фирибгарлик) ва банк тизимида (11 та ўзлаштириш) кўпроқ аниқланган.
Мажлисда аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, коррупциявий хавф омилларини камайтириш, мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, профилактика ишларини изчил олиб бориш ва ҳудудлардаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шу билан бирга, шаффофликни кучайтириш, жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва муаммоларни ҳал этишда янгича ёндашувларни жорий этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Тадбир якунида давлат органлари билан жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш ва фуқароларнинг рози бўлиб яшаши учун зарур чораларни кўриш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур йиғилиш, коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликни камайтириш борасида янги босқични бошлаб берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг