Навоий вилоятида Марказий Осиёда ягона питомник очилди
Темур ЭШБОЕВ/“Халқ сўзи”. Вилоятнинг Навбаҳор туманида “BRAIN” савдо белгиси остида “Biotech Research and Innovation” МЧЖ илмий-ишлаб чиқариш комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳа нафақат вилоят, балки Марказий Осиё минтақасида ягона ҳисобланади.
— Мажмуада илон ва чаёнсимонлар оиласига мансуб жониворларни етиштириш, уларнинг яшаш тарзи устида тадқиқот ва ўрганиш ишларини олиб бориш, улардан олинадиган маҳсулотлар асосида турли фармацевтика ва косметика воситаларини тайёрлаш, заҳри асосидаги препаратларни сертификатлаш, маҳсулот сифати халқаро стандартини яратиш ва ҳоказо илмий ва ишлаб чиқариш фаолияти олиб борилади, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Элбек Ғаффоров. — Шунингдек, комплекс террариуми йўқолиб кетаётган илонлар, чаёнлар ва тошбақаларни сақлаш ва кўпайтириш учун оптимал шароитлар яратади. Бу ерда Зоология институти билан яқиндан ҳамкорлик қилиниб, олимларга назорат остидаги муҳитда тадқиқотлар ўтказиш имконияти тақдим этилади. Яъни мажмуанинг илмий-тадқиқот лабораторияси виварий зардоблар ва биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш учун заҳарларни ўрганиш билан шуғулланади..
Мажмуанинг тақдимот маросимида ушбу лойиҳа республика соғлиқни сақлаш, саноат, илм-фан равнақи ҳамда ҳудудда кобра, гюрза ва эфа каби заҳарли жониворларни кўпайтириш ва асрашга катта ҳисса қўшиши таъкидланди. Боиси мажмуанинг серпентарий, виварий, инкубаторли террариум, биокимёвий лаборатория, ўқув маркази, ишлаб чиқариш омбори каби иншоотларидан бунинг учун барча шароитлар яратилиб, ушбу мақсадларга 5млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция йўналтирилган. Лойиҳа тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига чиқиши билан йиллик маҳсулот экспорти миқдори 7 млн. АҚШ долларини ташкил этиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, “BRAIN” компанияси Марказий Осиёдаги Қизил китобга киритилган ҳайвон турларини кўпайтириш ва ўрганиш мақсадида ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг