Навоий вилоятида икки нафар ўқитувчига Cobalt автомобили совға қилинди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган икки нафар ўқитувчига Cobalt автомобили совға қилинди.
Автомобиль совғаси топширилган 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Соҳиба Наврўзова ҳамда 20-мактабнинг география фани ўқитувчиси Обиджон Сайдахметов ўз фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ҳисса қўшган.
Хусусан, Навбаҳор туманида ўтган 2021 йил битирувчиларининг 76,6 фоизи олий таълим муассасаларига қамраб олинганлиги ҳам ўқитувчиларимизнинг яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда ўқувчиларга юқори сифатда таълим бераётганидан далолатдир.
Айтиш жоизки, ўқитувчиларга берилаётган бундай эътибор соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда ўзига хос мотивация бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг