“Навоий уран”да ўсиш суръати қарийб 140 фоиз
Президентимизнинг 2022 йил 14 июлдаги “2022 — 2030 йилларда “Навоий уран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда уран хомашёси ишлаб чиқаришда ягона ҳисобланган корхона ҳаётида янги саҳифа очди.
Мазкур қарорда 2030 йилга қадар республикамизда уран минерал хомашёси базасини 100 минг тоннага етказиш, табиий уран маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар, аммоний перренатини 1,7 баробарга ошириш, корхона иқтисодий салоҳиятини тўлақонли намойиш этиш мақсадида уран захиралари ва ресурслари геологияси, уларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари бўйича маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш вазифалари белгиланган.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Навоийуран” давлат корхонаси бир қатор ривожланган мамлакатларнинг йирик компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб, 2025 йил январь-сентябрь ойларида корхона томонидан 10,6 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

— Ўсиш суръати 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 137,7 фоизни ташкил этди, — дейди “Навоий уран” ДК Бюджетни режалаштириш бўлими бошлиғи Назира Эргашева. — Республика Давлат бюджетига 3,8 трлн. сўм миқдорида солиқлар ва дивидендлар тўланди. Инвестиция дастури доирасида 98,4 млн. долларлик маблағ ўзлаштирилиб, 202 та янги иш ўрни яратилди.
Корхонада маҳаллийлаштириш дастури доирасида 91,1 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилиб, тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида 871,9 млрд. сўмлик маҳсулот харид қилинишига эришилди. Харажатларни мақбуллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижроси эса маҳсулот таннархини 381,6 млрд. сўмга камайтириш имконини берди.
Албатта, ушбу натижаларнинг барчаси юқоридаги қарорда белгиланган вазифалар самарасидир.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг