Навоий ФВБга ҳам янги бошлиқ тайинланди
Фото: ФВВ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Алибаев Хуршид Нарказакович – Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Хуршид Алибаев 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. У 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.
Алибаев меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган. Мазкур тайинловга қадар эса Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукуров Шароф Тожибоевич Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг