“NAVOI NATIONAL FOOD FEST” миллий таомлар фестивали сайёҳларни Навоийга чорлайди
Кейинги йилларда Ўзбекистон ўзининг гастрономик имкониятлари билан ҳам минглаб хорижлик сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳудудларимизнинг ўзига хос хилма-хил миллий таомларининг тайёрланиши ва мазаси ҳар қандай инсонни ҳайратлантира олади. Шу боисдан, мунтазам равишда гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир ҳудудда махсус тадбирлар ташкиллаштирилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Навоий шаҳрида фаолияти йўлга қўйилган гастрономик кўчада “NAVOI NATIONAL FOOD FEST” миллий таомлар фестивали ўтказилади.
Унда вилоятнинг ҳар бир ҳудудидан машҳур ошпазлар ўзига хос бўлган таомларни тайёрлаб, фестиваль иштирокчилари бўлган минглаб сайёҳлар эътиборига ҳавола қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг