Навбатдаги мажбурий аттестация иштирок этадиган педагоглар пул тўламайди

10:37 27 Январь 2024 Жамият
860 0

Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Низомга асосан, педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун:

➖ давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирда 340 минг сўм);
➖ pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирда 306 минг сўм);
➖ ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирда 306 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Эслатма: Тўловлар навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?