НАТОнинг ядро машғулоти, АҚШ—Украина келишуви ва ортиб бораётган қочоқлар (+видео)
Ассалому алайкум, халқаро майдонда юз бераётган воқеа ва ҳодисаларнинг қисқача шарҳи «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарининг таҳлилий-информацион дастурида
АҚШ ва Украина тарихий келишувга эришди
Италияда бўлиб ўтган G7 саммитида Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Жо Байден Украина ва АҚШ ўртасида хавфсизлик бўйича 10 йиллик икки томонлама шартнома имзолади. Бу Киев томонидан «тарихий» деб баҳоланди. Шартнома Қўшма Штатларнинг Украинага ҳарбий ва ўқув ёрдамини ўз ичига олади, аммо Вашингтон иттифоқдоши учун жанг майдонига қўшин юбориш мажбуриятини олмайди.
Украина биринчи навбатда шаҳар ва электр станцияларига йўлланаётган ракета ва дрон ҳужумларини тўхтатиш учун ҳаво мудофаа тизимларига, шунингдек, узоқ кутилган Ф-16 қирувчи самолётларига эҳтиёж сезаётганини маълум қилган. Зеленский янги хавфсизлик келишувида ушбу жанговар қуролларни етказиб бериш ҳам киритилганини айтди.
Шунингдек, G7 давлатлари Киевга музлатилган Россия активларидан 50 миллиард доллар йиғиб беришга келишиб олишган. Байден бу пуллар Украина фойдасига ишлатилиши ва бу ҳаракати билан Путинга ўз фикридан қайтмасликни билдириб қўйишини айтган. «У бизни ажрата олмайди, Украина бу урушда ғалаба қозонмагунча биз билан бирга бўлади», — деган Байден. Лекин ушбу пуллар йил охиригача Украинага келиб тушмайди, яъни 50 миллиард долларлик ёрдам урушнинг ҳозирги ҳолатига таъсир кўрсата олмайди.
Россия Марказий банкининг музлатилган активларининг катта қисми Бельгияда сақланмоқда. Халқаро ҳуқуққа кўра, давлатлар Москвадан бу активларни мусодара қилиб, Украинага бера олмайди. G7 қарори эълон қилинишидан олдин Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўта оғриқли жавоб чоралари бўлишидан огоҳлантирган.
НАТОнинг ядро арсенали
Янги хавфсизлик таҳдидларини бартараф этиш учун НАТО ядро арсеналини янгиламоқда. Бу ҳақда альянс бош котиби Qtнс Столтенберг маълум қилди.
Столтенберг НАТОнинг аҳамияти хусусида тўхталиб, бу Россиянинг ҳарбий фаолияти ва ядровий машғулотлари кўпайиб бораётгани сабабли энг долзарб чора эканлигини қайд этди.
«НАТОнинг ядровий салоҳияти тинчликни сақлаш ва можароларнинг олдини олиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. У заруратга қараб ядровий кучларини мослаштириш ва модернизация қилишда давом этади», дейди бош котиб.
Исроил—Ливан таранглиги
Охирги вақтларда Исроил ва Ливан ўртасидаги жанговар ҳаракатларнинг кучайиши Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар якуни яқинлашиб қолганига ишора бўлса, ажаб эмас.
Шунингдек, Тел-Авив Ғазодаги ҳаракатлари учун Жанубий Африка Республикаси томонидан Халқаро Жиноят бўйича судга берилиб, геноцид айбловларига учрамоқда.
Таҳлилчиларга кўра, Исроил Ғазодан кейин ҳарбий эътиборини Ливанга қаратиши мумкин. Ливан армиясининг истеъфодаги генералининг айтишича, яҳудий аскарлари Ғазодаги урушни тугатмасдан туриб, Ливан билан урушни кенгайтира олмайди. Ўтган ҳафта Бенямин Нетаняҳу чегарада қизғин операцияга тайёрланаётганини айтган.
Сўнгги ҳафталарда «Ҳизбуллоҳ» жанг майдонида илгари ишлатилмаган янги қуроллардан, жумладан, Исроил қирувчи самолётларини чекинишга мажбур қилган зенит-ракеталардан ҳам фойдаланган. Бу Исроил кучларининг ҳаводаги устунлигига шубҳа туғдиради.
АҚШ расмийлари «Ҳизбуллоҳ»га қарши тарангликнинг кучайиши Эрон ва минтақадаги бошқа иттифоқчи кучларни жалб қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Истеъфодаги Ливан генерали эса бу урушлар мамлакат иқтисодига оғир зарба бериши ва буни кўтара олмаслигини айтган.
Дунё бўйлаб қочоқлар сони ортмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги эълон қилган ҳисоботига кўра, сўнгги 10 йилда камида 117,3 миллион киши ёки бутун дунё бўйлаб ҳар 69 кишидан бири мажбуран кўчирилган. Шулардан 68,3 миллиони можаролар ёки бошқа инқироз туфайли ўз мамлакатлари ичида кўчиб юрган.
Халқаро чегараларни кесиб ўтган қочқинлар сони 2023 йилда етти фоизга ошиб, 43,4 миллион кишига етди. Ўсиш Судандаги қочқинлар, Украина ва бошқа минтақаларда давом этаётган можаролар билан боғлиқ. Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилиши Фаластин аҳолисига катта таъсир кўрсатган. 2023 йилнинг октябридан буён 1,7 миллион киши, яъни аҳолининг 75 фоизидан ортиғи Ғазо секторида кўчирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг