«Насаф» Элит ОЧЛдаги 4-ўйинида ҳам мағлубиятга учради
ОФК Элит Осиё Чемпионлар Лигасида 4-тур ўйинлари старт олди. Ўзбекистон чемпиони — Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида БААнинг «Ал-Ваҳда» клубини қабул қилди.
Учрашув бугун, 3 ноябрь куни Қаршидаги Марказий стадионда бўлиб ўтди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда мезбонлар сўнгги дақиқаларда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Биринчи бўлимда «Насаф» вакиллари ташаббусни қўлга олди ва 42-дақиқада Сардор Баҳромов жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбаси билан ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи бўлим аввалидан бошлаб меҳмонлар фаол ўйин намоён этди. 52-дақиқада «Ал-Ваҳда» ҳужумчиси Фавор Огбу жарима майдонидаги шиддатли вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
Ўйин охирида «Насаф»да бир неча бор яхши имкониятлар бўлди, аммо рақиб сўнгги дақиқаларда ғалабани тортиб олди. 89-дақиқада БАА клуби яримҳимоячиси Кайо аниқ зарба билан «Насаф» дарвозасини ишғол этди — 1:2.
Бу Рўзиқул Бердиев жамоасининг мусобақадаги қаторасига тўртинчи мағлубияти бўлди. Ҳозирда «Насаф» турнир жадвалида сўнгги ўринни банд этиб турган бўлса, «Ал-Ваҳда» 10 очко билан пешқадамлар сафида кетмоқда.
Маълумот учун, «Насаф» кейинги ўйинни 24 ноябрь куни ўз майдонида Эроннинг «Трактор S.C.» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг