NASA космосдан олинган «камалак» суратини эълон қилди
NASA тарихда илк бор космосда олинган «камалак» тасвирини эълон қилди. Бу ранг-баранг сурат АҚШнинг PUNCH (Polarimeter to Unify the Corona and Heliosphere) деб номланган янги космик миссияси доирасида олинган бўлиб, учта алоҳида камера томонидан юборилган фотосуратларни бирлаштириш орқали яратилган. Бу ҳақда ташкилот ўз сайтида хабар берди.
Бу тасвирда Қуёш атрофида айланаётган чанғ зарраларининг мураккаб ёруғлик нурлари акс этган. Ранглар ёруғликнинг куч ва йўналишини ифодалайди. Олимларнинг билдиришича, ушбу тасвир Қуёш шамолининг ҳаракати ва йўналиши тўғрисидаги янги маълумотларни англашда муҳим манба ҳисобланади.

Маълумот учун айтиш мумкинки, PUNCH — NASAнинг биринчи 3D миссияси бўлиб, Қуёшнинг ташқи қатлами қандай қилиб шамолга айланишини ўрганади.
Миссия доирасида тўртта кичик сунъий йўлдош Ерга яқин орбитада ҳаракатланиб, Қуёш атрофидаги зарядланган зарралар ва магнит майдонлардан иборат ҳимоя ҳудудининг тўлиқ 3D тасвирини яратишни мақсад қилган.
NASA маълумотларига кўра, бу расмлар нафақат Қуёш шамолини ўрганишга, балки PUNCH миссияси камераларининг тўғри ишлаётганини ҳам тасдиқлашга ёрдам берди. Шунингдек, бу «камалак» — PUNCH сунъий йўлдошларидан бири томонидан олинган учта фотосуратни кетма-кет бирлаштириш орқали юзага келган.
2025 йил март ойида ишга туширилган ушбу миссия тахминан икки йил давом этади. Олимлар ушбу лойиҳа орқали Қуёшнинг ташқи муҳити, зарядланган зарралар ҳаракати ва уларнинг Ерга таъсири ҳақида янада тўлиқ тасаввурга эга бўлишни мақсад қилишмоқда.
Машҳура БАХРИНОВА тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг