Наргиза Холбаева «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбаеванинг кун тартибидаги масала юзасидан билдирган фикрлари ҳамда фидойилиги давлат раҳбари томонидан эътироф этилди ва у «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида Наргиза Холбаевага давлат мукофоти тантанали равишда топширилди.

Маълумот учун: Наргиза Холбаева Боёвут туманида оддий ўқитувчи оиласида туғилган. Фаолиятини мактабда тарих фани ўқитувчилигидан бошлаган. Кўп йиллар Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгашида ва бошқа ташкилотларда ишлаган, 2024 йилдан буён вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига раҳбарлик қилмоқда. Самарали меҳнатлари учун 2021 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг