Наманганлик юздан зиёд моҳир ошпазларнинг байрам совғаси

21:51 23 Март 2023 Жамият
533 0

Фото: Халқ сўзи

Янгиланиш ва яшариш айёми тадбирлари Наманганда ҳам кўнгилларга ўзгача завқ-шавқ бағишлади. Вилоят марказидаги маданият ва истироҳат боғларида ташкил этилган байрам сайли, пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандаларнинг концерт дастурлари каттаю кичикка қувонч бағишлади.

Янги Наманган туманидаги «Афсоналар водийси» тематик паркида тайёрланган 80 метрли мегалаваш, айниқса, бу ерга ташриф буюрган байрам иштирокчилари учун кутилмаган совға бўлди. Уни тайёрлашда юздан ортиқ моҳир ошпазлар меҳнат қилишди. Тансиқ таом учун 80 килограмм гўштдан фойдаланилди. Шунингдек, 40 килограмм помидор ва бодринг, 15 килограмм қовурилган картошка , 20 литр соус ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлатилди.

— Намангандаги Наврўз сайлида намойиш этилган кўнгилочар шоу-дастурларни мириқиб томоша қилган бўлсак, «Афсоналар боғи»да тотиб кўрганимиз – улкан лавашнинг таъми узоқ вақт оғзимизда сақланиб қоладиган бўлди,  — дейди қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидан ташриф буюрган Орзигул ая Мадумарова.  — Жуда пазандаликка устада, барака топгурлар.

Наманганлик ошпазлар аввалги йиллардаги Наврўз тантаналарида кўп тонналик ош ва сумалак пишириб, тортиқ қилган эди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?