Наманганлик ўқитувчи БААдаги халқаро кўргазмада иштирок этмоқда
Фото: Халқ сўзи
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида айни кунларда бўлиб ўтаётган маданий-тарихий меросга оид халқаро фестивалида дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан келган уста-ҳунармандлар иштирок этаётир. Ушбу йирик кўргазмада Ўзбекистоннинг ҳунармандчилик йўналишида ягона вакили — Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Рустамжон Абдураҳмонов ҳам ижодий ишлари билан қатнашмоқда.
Маълум қилинишич, кўргазмада ўзбек ҳунармандчилик маҳсулотларига қизиқиш катта бўлмоқжа. Маҳаллий “Эмирейтс” телеканали ижодкорлари наманганлик вакилимиз намойиш этган миллий кулолчилик буюмлари ҳақида алоҳида репортаж тайёрлаган.
Рустамжон Абдураҳмоновнинг хорижий тадбирлардаги иштироки бу билан чекланиб қолмайди. У жорий йилда АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бутун дунё ҳунармандлари фестивалига ҳам таклиф этилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг