Наманганга 100 та янги автобуслар олиб келинади

15:44 25 Август 2023 Жамият
519 0

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов Тошкент шаҳрида «Yutong bus co.,LTD» компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича президенти Джефф Сяо бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий автобуслар сотиб олиш ва уларга сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

Музокаралар давомида «Xumo avto plyus» МЧЖ ҳамда «Yutong Hongkong Limited» компанияси ўртасида 100 дона ZK6890HG моделидаги автобусларни сотиб олиш юзасидан шартнома имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер