Намангандаги МЧЖ биносида йирик ёнғин содир бўлди (+видео)

10:23 04 Февраль 2026 Жамият
221 0

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳри ҳудудида йирик ёнғин бўлаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 4 февраль куни соат тунги 02:46 да Наманган шаҳар, «Шодлик» МФЙ, Тўрақўрғон кўчасида жойлашган МЧЖ биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатга асосан ёнғин қутқарув экипажи соат 02:52 да этиб бориб, соат 02:57 да ёнғин ўраб олинган ва соат 03:45 да тўлиқ ўчирилган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тақдим қилган маълумотга кўра, ушбу ёнғин натижасида бинонинг шифт том қисмидан 90 кв.м. майдони ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида куйиш, тан жароҳати олиш ҳолатлари аниқланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер