Наманганда ўзганинг беҳаё расмларини тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди

15:10 07 Октябр 2024 Жамият
177 0

Иллюстратив фото

Наманган вилоятида ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб фуқародан пул талаб қилган шахс ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи Ж.Д. ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг уятли расмларини Telegramʼда тарқатиб юбормаслик эвазига номаълум шахс 17 млн сўм талаб қилаётганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Р.О. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи Р.О., жабрланувчи Ж.Д. томонидан аввал фойдаланилган ва ҳозирда Telegram мессенжери фаол бўлган телефон рақамини сотиб олган.

Сўнг жабрланувчининг Telegram аккаунтига яширин тарзда иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, 17 млн сўм бермаса аккаунтдаги расмларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Р.О.га нисбатан Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?