Наманганда ўқитувчилар байрам концертига чипта сотиб олишга мажбурланди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида мактаб ва давлат боғчаси ходимларига байрам концертига мажбурий равишда чипта сотилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, хабарга аниқлик киритиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Жараёнда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими томонидан ўзбошимчалик билан чипталар сотилгани аниқланган ва ходимларга пуллари қайтариб берилган.
Шу ўринда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси умумтаълим муассасаларида мажбурий, асоссиз ва қонунга зид равишда ҳар қандай пул маблағлари йиғилишига йўл қўймаслигини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг