Наманганда нафосат маликалари ўзаро баҳслашмоқда
Шу кунларда Наманган шаҳридаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда 60-бор ўтказилаётган анъанавий Халқаро гуллар фестивалига бағишлаб бадиий гимнастика бўйича биринчи “East cup” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Халқаро спорт клублари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада аввало қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг гимнастикага бўлган қизиқишни ошириш, халқаро спорт муносабатларини ривожлантириш, мураббий ва спортчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсад қилинган.
Спортнинг нафис тури бўлмиш бадиий гимнастика бўйича Наманганда илк маротаба ташкил этилаётган халқаро даражадаги мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қолаверса қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия Федерациясидан келган 300 нафардан зиёд спортчи қизлар иштирок этмоқда.
Нафосат, гўзаллик, жозиба ва нозик хатти-ҳаракатларни ўзида акс этган баҳсларда 2002-2017 йилларда таваллуд топган қизлар турли ёш тоифаларида яккалик ва жамоавий машқларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишяпти.
Мусобақа давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг