Наманганда иш фаолиятини тўхтатган «заправка»да портлаш содир бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлгани тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, 2025 йил 25 октябрь куни соат 18:47 да 112-тизимига Наманган вилояти Чуст тумани «Бирлик» маҳалласида иш фаолиятини тўхтатган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида чақнаш содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушди.
Шундан сўнг, мазкур мурожаатга асосан ҳодиса жойига учта ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган. Маълум бўлишича, 10 тонналик ёқилғи сақлаш цистернасининг бошқа жойга кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги натижасида чақнаш юз берган.
ФВВнинг хабар беришича, мазкур чақнаш оқибатида, пайвандловчи сифатида ишлаган ишчи вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг