Наманганда «Gentra» йўлдан ўтаётган пиёдани уриб, қочиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида қора «Gentra»лар автомобилларни вақтинча сақлаш майдончасига тўпланаётгани акс этган видеолар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бунга йўл-транспорт ҳодисаси сабаб эканини маълум қилганди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳар, А.Темур кўчасида 11 февраль куни соат 06:40 ларда «Gentra» машинасида 1997 йилда туғилган фуқаро йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Натижада пиёда олган тан жароҳати сабабли воқеа жойида вафот этди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш) ва 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг