Наманганда «ерфуруш» фирибгарлар қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг қайси моддаси қўлланилади?

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Наманган вилоятида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахсларни фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.М.нинг қилмишлари ойдинлашади.
Қайд этилишича, у турмуш ўртоғи Ю.Н.нинг номига аукцион орқали харид қилган «Обод намуна диёри» массивида жойлашган 1 гектар ер майдонини фуқаро Ш.Х.га фирибгарлик йўли билан 10 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, унинг номига ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 6 минг 900 АҚШ доллари ва 15 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолат Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлган. Қайд этилишича, «Қ.С.» МЧЖнинг Учқўрғон филиали раҳбари М.А. МЧЖга қарашли 8 сотих ер майдонини фуқаро Г.Б.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига кадастр ҳужжатларини тайёрлатиб сотишини ваъда қилиб, эвазига 5 минг 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг