Наманганда 9-синф ўқувчилари жанжаллашди
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 19 февраль куни соат 21:30 ларда Косонсой тумани «А.Навоий» маҳалласида жойлашган «Улуғчинор» маданият ва истироҳат боғи олдида туманнинг 9-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари ўртасида жанжал содир бўлган.
Билдирилишича, ўқувчилар ўзаро икки кун аввалги футбол ўйинини муҳокама қилиш жараёнида, ушбу ўйин тасвирлари «Instagram» ижтимоий тармоғи саҳифасига жойлангани сабабли гап талашиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.
Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, барча ўқувчиларнинг шахсига ойдинлик киритилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар аниқланмаган. Ўқувчиларнинг мазкур хатти-ҳаракатлари ота-оналари ҳамда ўқитувчилари иштирокида муҳокама қилиниб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг