Наманганда 9-синф ўқувчилари ижарага олинган машинада ЙТҲга учради
Наманган вилояти Давлатобод туманида мактаб ўқувчилари бошқарувидаги «Nexia-3» юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 апрель куни соат 17:10 лар атрофида Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласи Ислом Каримов кўчасида юз берган. Янги Наманган туманида жойлашган 2-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчилари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, «Nexia-3» русумли автомобилини бошқарган.
Руль бошқарувидаги ўқувчи ҳаракат хавфсизлигини тақимлай олмасдан йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган SHACMAN русумли юк автомобилга бориб урилган.
ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатда «Nexia-3» ҳайдовчиси ва унинг олд ўриндиқдаги синфдоши оғир тан-жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари давомида аниқланишича, 11-синф ўқувчиси автомобилни 9-синф ўқувчиларига 2 соатга, 220 минг сўм эвазига ижарага берган бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг