Наманганда 16 ёшли қиз бошқарган машина каналга тушиб кетди

20:16 15 Апрель 2025 Сиёсат
221 0

Видеодан кадр

Наманган вилоятида «Spark» каналга тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 23 март куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида юз берган. Ушбу туманда яшовчи фуқаро ўзининг бошқарувидаги «Spark» русумли автомашинасини ҳали вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қизига ишониб топширган. Орқа ўриндиқда эса қизнинг онаси ва 10 ёшли синглиси бўлган.

Вояга етмаган қиз автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ўнг томонга бурилаётган вақтида тажрибасизлиги сабаб руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда машина йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Андижон каналига тушиб кетган.

Видеодан кадр

Ҳодиса сабаб орқа ўриндиқда бўлган она ва кичик ёшли қизалоқ нафас йўлига сув тиқилиши ташхиси билан вафот этган.

Машина бошқарган вояга етмаган қиз ва унинг отаси тан тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?