Мьянма ва Таиланддаги зилзила қурбонлари сони қарийб 1 минг 700 нафарга етди

16:20 30 Март 2025 Дунё
166 0

28 март, жума куни Мьянма марказида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлган эди. Мазкур зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 1 минг 700 нафарга етди. Бу ҳақида «AP News» нашри хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, даҳшатли зилзила қурбонлари сони 1644 нафарни ташкил этмоқда. Яраланганлар сони эса деярли икки баробарга кўпайиб, 3408 нафарга етган. Юзлаб инсонлар бедарак йўқолган.

Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганлиги сабабли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар, яраланганлар ҳамда бедарак йўқолганлар сони янада ортиши мумкин.

Шунингдек, 29 март, шанба куни Мьянманинг ҳукмрон армияга қарши халқ курашини мувофиқлаштирувчи Миллий бирлик ҳукумати томонидан зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни енгиллаштириш учун бир томонлама сулҳ эълон қилинган.

Зилзила содир бўлган Таиланд ҳудудида ҳам қурбонлар сони ортиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила қурбони бўлган таиландликлар сони 17 кишига етган.

Мамлакатнинг шимол қисмидаги кўплаб бинолар вайрон бўлган бўлсада, ҳалок бўлганлар фақат Бангкок ҳудудида қайд этилган. Расмийларнинг маълум қилишича, ҳозирда Таиланд бўйлаб 83 киши бедарак йўқолган.

Маълумот ўрнида, Мьянма ва Таиланддаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун АҚШ, Европа Иттифоқи ва унинг иттифоқчилари, жумладан, Хитой, Россия, Ҳиндистон гуманитар ёрдам гуруҳи юборишини маълум қилган. Хитойдан 100 миллион юанлик гуманитар ёрдам ажратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

«Апрель 2025»
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
31123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
2829301234
567891011

Кластер

hidden