“Muynak Sand Cup – 2022” супертурнири бўлиб ўтди

18:51 27 Июнь 2022 Спорт
1139 0

Жорий йил 25-26 июнь кунлари Мўйноқ туманида Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Футбол ассоциацияси ва Мўйноқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирилаётган соҳил футболи ва волейболи бўйича “Muynak Sand Cup – 2022” Қорақалпоғистон Республикаси кубоги учун супертурнир мусобақалари бўлиб ўтди.

Турнирни ташкил қилишдан асосий мақсад - минтақада спорт ва фестиваллар туризмини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасида соҳил футболи ва волейболини оммалаштириш, шунингдек, ёш авлодни ёзги спорт турларига жалб қилиш бўйича кампанияга айлантиришдан иборат.

Супертурнирда Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар (туман)ларидан келган 120 нафардан ортиқ спортчилар 3 та йўналишда куч синашди.

Шиддатли ва қизиқарли мусобақалар натижасида соҳил футболи бўйича Мўйноқ тумани жамоаси 1 ўринни, Тўрткул тумани жамоаси 2 ўринни ва Қўнғирот тумани жамоаси 3 ўринни эгаллади.

Соҳил волейболи бўйича аёл-қизлар ўртасидаги мусобақада Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси 1 ўринни, Ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси 2 ўринни ва Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби жамоаси 3 ўринни эгаллади.

Соҳил волейболи бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон жисмоний тарбия спорт университети Нукус филиали жамоаси 1 ўринни, Тахтакўпир тумани жамоаси 2 ўринни ва Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби жамоаси 3 ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар супертурнир ташкилотчилари томонидан медал ва совғалар билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер