Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь пенсияси олдиндан тўлаб берилади
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати пенсия тўловларини банк картасида олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади. Бу ҳақда пенсия жамғармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг 2024 йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади.
Ўзбекистон президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонига [ПФ-108-сон] мувофиқ сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенционерларга тўланиши таъминланади.
Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг