«Муштумзўр» тарбиячилар. Самарқанддаги боғчада ҳам гўдаклар калтакланди

22:25 05 Март 2025 Жамият
227 0

Самарқанд вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни уриб, уларни ҳақоратлади. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат берди.

Унга кўра, ҳолат жорий йилнинг 14 февраль куни Жомбой туманидаги 21-ДМТТ да содир бўлган. Болаларга қўл кўтарган тарбиячи Г.А.нинг иши Жиноят ишлар бўйича Жомбой туман судида кўриб чиқилган ва унга нисбатан БҲМнинг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилган.

Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Паркент туманидаги боғчалардан бирида тарбиячи гимнастика таёқчаси билан болаларни калтаклаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер