Муроджон Йўлдошев бронза медали учун курашади

18:47 09 Май 2023 Спорт
771 0

Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун кечки дастурида медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Муроджон Йўлдошев (-73 кг) бронза медали учун татамига чиқадиган бўлди.

Йўлдошев ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ финал остонасида швейтсариялик Нилс Штампга имкониятни бой берди. Энди у шоҳсупага кўтарилиш учун канадалик Артур Маргелидонга қарши баҳс олиб боради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер