Муроджон Аҳмадалиевнинг Наоя Иноуэ билан жанги қайси санада ўтказилиши маълум қилинди
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Интерим чемпиони бўлиб турган Муроджон Аҳмадалиев вазннинг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси расмий Телеграм канали.
Унга кўра, ушбу жанг ташкил қилиниши учун 4 май тонгида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Иноуэ америкалик Рамон Карденасни, Аҳмадалиев эса ҳозирча номаълум бўлган рақиби устидан ғалаба қозонишлари талаб қилинади.
«Наоя Иноуэ ҳамда Муроджон Аҳмадалиев жанги шу йилнинг 14 сентябрь санасида Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтказилиши режалаштириляпти», — дейди Аҳмадалиевнинг менежери Вадим Корнилов.
Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ, чарм қўлқоп устамиз Наояга мурожаат қилиб, исталган жойда, ҳатто рақибининг ватанида бўлса ҳам жанг ўтказишга тайёрлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг