Муқаддам судланган фуқаро психотроп моддалар билан қўлга тушди

15:37 04 Сентябр 2025 Жамият
132 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган муқаддам судланган фуқаро А.А. «Damas» русумли автомашинасида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 124 дона капсуладаги «Регапен» номли дори воситасини Андижон шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, Яккасарой тумани, «Қушбеги» мавзесидаги «Н.А.» МЧЖ дорихона фармацевти фуқаро У.Т. 50 дона «Omnadren 250» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3 миллион сўмга шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Бундан ташқари, департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд 200 капсула «Бензонал» номли дори воситасини 1,2 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?