Муқаддам бир неча бор судланган шахс яна фирибгарлик билан қўлга тушди

09:42 11 Февраль 2026 Жамият
289 0

600 минг доллар талаб қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган хусусий тадбиркор Бухоро вилоятининг Пешку тумани ҳудудидаги олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга бўлган давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида аукцион савдолари орқали олиб беришни ваъда қилиб, Шофиркон туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида муқаддам фирибгарлик жинояти учун бир неча маротаба судланган мазкур шахс олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?