Мукофот жамғармаси 22 миллион сўм бўлган беллашув якунига етди
Раҳматжон БОБОЖОНОВ/“Халқ сўзи”. Пойтахтимиздаги “Cyber Arena” биносида 5-7 ноябрь кунлари олий таълим муассасалари талабалари ўртасида киберспортнинг “Dota 2” йўналиши бўйича “Ziyo cup” турнири бўлиб ўтди.
“ZIYO FORUM” Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро фонди ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада пойтахтимиз ҳамда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган жами 50 та давлат ва нодавлат олий таълим даргоҳларининг 400 нафардан ортиқ ёшлари ўзаро беллашди.
Умумий мукофот жамғармаси 22 млн. сўм бўлган турнирда Вебстер университети фахрли 1-ўринни, Вестминстер университети 2-ўринни эгаллади. 3 ва 4-ўринлар эса Ангрен ҳамда Инҳа университетларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиблар пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг