Мукофот 10 млн сўм: 27 ёшли фуқаро бедарак йўқолди

16:00 20 Июль 2024 Жамият
317 0

Бедарак йўқолган Мардонбек Акром ўғлини топишда кўмаклашган фуқаролар мукофотланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари хабар берди.

Қайд этилишича, 1997 йил 29 август куни туғилган Жургунов Мардонбек Акром ўғли яшаш манзили (Оҳангарон тумани «Ўзбекистон» маҳалласи Гулзор кўчаси 65-уй) дан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: Бўйи 175 см, ўртача гавдали, буғдойранг, сочи қора, кўз қоши қора рангда, (чап қўл елкасидан тирсагигача корейс тилида «онажоним» деб ёзилган ёзув бор).

«Ушбу шахс тўғрисида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз «102» ёки +998703020510 +998910054022 +998908063121 +998935521795 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз!

Мардонбек Акром ўғлини топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 10 000 000 (ўн миллион) сўм билан мукофотланади», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?