Мудофаа соҳасидаги хорижий атамаларнинг ўзбекча муқобиллари таклиф этилди

16:00 07 Январь 2026 Жамият
373 0

Иллюстратив фото

Мудофаа соҳасидаги 41 та хорижий атаманинг ўзбекча муқобиллари таклиф этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича тегишли ташкилотлар ишчи гуруҳлари юборган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилган.

Аксельбант — Зарҳал боғ(ич);

Амбразура — Шинак;

Атака — Ҳамла;

Барабан(чи) — Ноғора(чи);

Блиндаж — Панажой;

Блокада — Қамал;

Блокпост — Тўсиқпост;

Бронежилет — Зирҳнимча;

Вешмешок — Юкхалта;

Гаупвахта — Тутуқхона;

Горн(чи) — Бурғу(чи);

Диверсант — Қўпорувчи;

Диверсия — Қўпорувчилик;

Дозор — Эровул;

ДОТ — УММОН, МЖОН;

Дубинка — Таёқ;

Запал — Чақнаткич;

Каска — Дубулға;

Кокарда — Жиға;

Котелок — Қозонча;

Курсант — Курсант, тингловчи;

Лагерь — Жамлоқ;

Марш — Юриш;

Мишен — Нишон;

Окоп — Хандақ;

Паёк — Паёк;

Планшет — Ёнчиқ;

Полигон — Дала ўқув майдони;

Противогаз — Газниқоб;

Режим — Тартибот;

Ствол — Ўққувар;

Траншея — Хандақ йўлаги;

Тревога — Бонг;

Тренчик — Занжирбоғ;

Трибунал — Ҳарбий маҳкама;

Фортификация — Истеҳком;

Фуражка — Бўрк;

Шеврон — Уқа;

Эмблема — Тануқ.

Таъкидланишича, ҳозирча улар шунчаки таклиф мақомида бўлиб, мутахассислар ҳамда кенг жамоатчиликдан фикр олиш учун эълон қилинган. Атамалар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз ҳамда ўз таклифларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер