Муаллифлик ҳуқуқини бузган санъаткор жаримага тортилди
Муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун хонанда Фаррух Хамраев жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, фарғоналик шоир Исмоилжон Бабаевга тегишли «Она юринг ҳажга борамиз» номли шеър хонанда Фаррух Хамраев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Судда хонанда қонунни бузгани аниқланиб, унга айбланган моддаси бўйича чора кўриш белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақлидир.
Аввалроқ халқимиз орасида «Абдуссамий» тахаллуси билан билан танилган шоир Шохрух Абдувохидовга тегишли «Қизғанаман», «Сўнгги нафасгача», «Соғиндим ёмон» ҳамда «Дилдора» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг