Мўъжаз хонадонда 3 мингта бедана боқилмоқда

13:34 27 Ноябрь 2024 Жамият
250 0

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Бедана ҳам товуқ, ўрдак, курка, ғоз каби сермаҳсул парранда ҳисобланади. Хусусан, бедананинг гўшти ва тухуми азалдан миллий таомларимизнинг ноёб масаллиқлари сирасидандир. Айниқса, кейинги йилларда емакхоналарда бедана гўшти ва тухумидан тайёрланган егуликлар кўпайдики, бу ҳам бўлса юртимизда беданачилик тез ривож топаётганидан далолат.

Ховос туманидаги Янгиер маҳалласида истиқомат қилаётган Мажиддин Мустафоқулов мана бир ярим йилдирки, паррандачиликнинг айни шу йўналишида фаолият юритмоқда. У ушбу ишни 300 минг сўм сармоя билан бошлаган эди. Бугунги кунда унинг мўъжаз хонадонида 3 мингта бедана боқилмоқда. Улар икки турга мансуб бўлиб, бири гўшт йўналишида, иккинчиси эса тухум бериш бўйича маҳсулдор ҳисобланади. Шунингдек, кўп ҳам касалликларга чалинавермайди.

Ҳозир мазкур хонадонда парваришланаётган беданалардан 800 таси тухум бермоқда. Ушбу маҳсулотлар Янгиер шаҳри бозорида сотилмоқда.

— Беданадан уч йўналишда даромад оляпмиз, — дейди Мажиддин Мустафоқулов. — Яъни бедана гўшти ва тухумидан ташқари зотли жўжалар ҳам сотамиз. Иккита инкубаторимиз бор. Жўжаларнинг 98 фоизи яшаб кетади. Шу билан бирга улар жуда тез ривожланиб, 35-40 кунда тухум беришни бошлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер